Тошкентдаги “Сокин сой” кафеси яқинида содир бўлган жанжал айбдорлари қидирилмоқда

Тошкентдаги “Сокин сой” кафеси яқинида содир бўлган жанжал айбдорлари қидирилмоқда

Интернет тармоғида “Сокин сой” кафеси яқинида бир нечта киши ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йил 21 сентябр куни Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўлида 30 ёшли Фарход И. “Спарк” русумли (давлат рақами 01 138 WҲА) автомобилни бошқариш давомида йўл четида тўхтаган. Сўнг бир нечта номаълум шахслар келиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиб ички ишлар органларига жўнатмоқчи деб ўйлаб у билан жанжал бошлашган.

Ҳолат Олмазор тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлимида қайд этилди. Ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан номаълум кишиларнинг шахсларини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний чора кўрилади.