Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги “ТТЗ”нинг ўрнида сайилгоҳ қурилади
20.11.2021 15:34,  
88

Тошкент шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинаётган қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерига кўчирилади.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди, деб ёзади xabardor.uz.
Унга кўра, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ, “Технолог-Стан” МЧЖ, “Агросаноатмашинвест” МЧЖлар ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисми Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчирилади ва қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил этилади.

Шунингдек, юқорида номлари саналган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушларини номинал қийматда ўтказиш ҳисобига “Тошкент трактор заводи” МЧЖ ташкил қилинади ва уч ой муддатда мазкур корхоналар “ТТЗ” МЧЖга қўшиб юборилади.

Корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари Давактив агентлиги томонидан онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмоқда. Бунда Агентлик ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” (илгариги “ТТЗ”) АЖнинг бўшаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш , жумладан унинг бир қисмида аҳоли сайил қилишига мўлжалланган яшил жамоат паркини яратиш бўйича Ҳукуматга таклиф киргизадилар.

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, “ТТЗ” МЧЖдаги давлат улуши “Ўзавтосаноат” АЖга икки йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан