Тошкентдаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги умумий овқатланиш шоҳобчаларидан бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса 14 март куни соат 20:32 да Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган «Evos» умумий овқатланиш шохобчасида содир бўлган. Маълум бўлишича, ёнғиндан шохобчанинг 10 квадрат метр майдони зарар кўрган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этган.

Қайд этилишича, ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.