Тошкентдаги Versal ресторани сотувга қўйилди

Тошкентдаги Versal ресторани сотувга қўйилди

Фото: Xalq so'zi

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси Тошкентдаги Versal ресторанини ким ошди савдосига қўйди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Бинонинг бошланғич нархи 34 млрд. сўм. Омонат суммаси (5%) - 1,7 млрд. сўм.

Ер майдони 0,3 гектар, биноларнинг майдони 6,5 минг квадрат метрни ташкил этади. Газ, сув ва электр таъминоти мавжуд. Куйган ғиштдан қурилган. Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 8А уйда жойлашган.

Аризалар 13 июнгача қабул қилинади, савдо 16 июн куни бўлиб ўтади.

2018 йилда Versal Tashkent City қурилиши муносабати билан бузилган Ezidiyor ресторанининг эгаси Grant Duet компаниясига берилиши мумкин бўлган ресторанлардан бири сифатида кўрилган эди. Якунда компания Мирзо Улуғбек туманидаги Sayohat ресторанини олганди.