Тошкентга яна бир миллион доза вакцина келтирилди

Тошкентга яна бир миллион доза вакцина келтирилди

Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

- 370 минг дозаси «Спутник V»,
- 710 минг дозаси AstraZeneca,
- 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, кеча эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди.