Тошкентга йўлга чиққан уч сурхондарёлик йигит йўлда вафот этди

Тошкентга йўлга чиққан уч сурхондарёлик йигит йўлда вафот этди

Тошкентга бориш учун йўлга чиққан сурхондарёлик 3 нафар йигит Ғузор туманида вафот этгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2 март куни «Nexia»да Деновдан Тошкентга қараб йўлга чиққан 3 нафар йигит Ғузор тумани, «Камрон» ошхонаси атрофида ёниб кетган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, машинанинг газ балони портлаб, ёниб кетган. Ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.