Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик бемор коронавирус билан вафот этди
3.06.2020 21:53,  
395

Пойтахтлик бемор ўпка-юрак етишмовчилиги ва бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Тошкентлик М.да 2 - июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён  юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта  миокард инфарктини ўтказган.

Беморнинг  даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари  назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан