Тошкентлик фуқаронинг уйидан жанговар тўппончалар топилди

Тошкентлик фуқаронинг уйидан жанговар тўппончалар топилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқуни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш давомида 24 ёшли Мурод А.нинг уйидан мачете, ўзини ҳимоя қилиш аэрозолли “Добрыня” тўппончаси, носоз ҳолатдаги трамватик тўппонча, шовқинни пасайтирадиган мосламали ПБ-9 жанговар тўппончаси, 11 та резина ўқлари, 4 та (9мм) жанговар ўқларни топишди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Барча қурол ва аслаҳалар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди. Тергов олди текшируви давомида мазкур қуролларнинг бошқа жиноятларда ишлатилганлиги текширилади.