Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўллдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Чилонзор тумани, “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 5-блок, “G” қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.М ишсиз ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси 1991 йилда туғилган О.М. нинг ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Оқибатда, О.М олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
Хабар берилишича, Чилонзор тумануман ИИБ томонидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм “д” банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.