Тошкентликлар савдо мажмуаларида COVID-19 га қарши эмланиши мумкин

Тошкентликлар савдо мажмуаларида COVID-19 га қарши эмланиши мумкин

Бугун, 27 июндан, Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Бунинг учун паспорт сўралади. Вакцинанинг қолган дозаларини фуқаролар ўзлари яшайдиган поликлиникаларда олишлари мумкин.

Эмланиш акцияси #мен_вакцина_олдим шиори остида бўлиб ўтмоқда. Вакцинани 18 ёшдан катта бўлганлар бепул ихтиёрий олишлари мумкин.

Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан ташқари “Спутник V” вакцинаси билан ҳам эмланиш мумкин. Бироқ “Спутник V” вакцинасининг миқдори камлиги сабабли у ҳамма нуқталарга етказилмаган. Яқин кунларда унинг янада кўпроқ партияси олиб келинса, савдо жойларидаги миқдори кўпайтирилади.

Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Sputnik мухбирига ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланганини маълум қилган эди.