Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби илк учрашувни ғалаба билан бошлади

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби илк учрашувни ғалаба билан бошлади

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигасида дастлабки уй учрашувини ўтказди. Россиянинг “Рязань” клубига қарши кечган бундай баҳсда тошкентлик хоккейчилар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ўйинни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилдилар.

“Ҳумо арена” муз саройида ўтказилган тантанали очилиш ўйинида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси мутасаддилари ва мухлислар иштирок этдилар.

1251