Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди

Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди

3 декабрь куни соат тонгги 08:30 да Тошкент аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди, деб хабар беради «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ.

Маълум қилинишича, шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланган, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

«Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади», — дейилади хабарда.

Корхона келтирилган ноқулайликлар учун пойтахт аҳолисидан узр сўраган.