Тошкентнинг Локомотив клубига португалиялик мутахассис бош мураббий бўлди

Тошкентнинг Локомотив клубига португалиялик мутахассис бош мураббий бўлди

    Португалиялик мутахассис Микаел Секейра расман Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда "темирйўлчилар"нинг "Twitter"даги саҳифаси хабар тарқатди. Секейранинг сўнгги жамоаси БААнинг "Ан-Наср" жамоаси ҳисобланади. Мутахассис у ерда мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди.
  Эслатиб ўтамиз, Микаел фаолияти давомида Португалиянинг "Фамаликан", "Мерелиненсе", "Трофенсе", "Фреамунде" каби клубларида мураббийлик қилган. Қолаверса, Секейра "Брага" клубида бош таҳлилчи мутахассис сифатида ишлаган.