"Тоттенхем"нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

Англия Премер-лигаси 13-тур доирасида "Ливерпул"-"Тоттенхем"жамоалари турнир пешқадамлиги учун ўзаро баҳсга киришди.
Турнинг марказий учрашувига 17-декабр 01:00да старт берилди ва Ливерпул ўз майдонида Жозе Мауриню шогирдларини меҳмон қилди.Бахс қиғзин вазият ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди ва ўйиннинг 1-раундида Ливерпул тўп назоратини қўлга кирита олди ва ўз ярим майдонида "шпорлар"ни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилди.
Дастлаб,26-дақиқада Салаҳ жамоадошларининг  ёрдами билан ҳисобни очди.Майдонда устунликни "Ливерпул"га бериб қўяётган "Тоттенхем" кўп ўтмай жонланди.Рақиб дарвозасига ҳотиржамлик билан гол киритган қитъадошимиз Сон ўйиннинг  33-дақиқасида тарози палласини  тенглаштирди.
Учрашув давомида ҳар икки жамоаларда ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди.Айниқса,Нидерландиялик футболчи Стивен Бергвайннинг ноаниқ зарбаси Тоттенхемдан яна бир имкониятни тортиб олди.
Бироз кечроқ бўлсада,ўйиннинг 77-дақиқасида Бергвейннинг ўрнига Серхио майдонга тушди. 
Баҳснинг 90-дақиқасида Ливерпул ҳисобда олдинга ўтиб олди.Бурчакдан оширилган тўпни Фирмино чиройли тарзда дарвозага жойлади. 9-рақамли футболчи ўз  мухлислари кутган натижани кўрсата олди.
АПЛ турнир жадвали пешқадамлигини "шпорлар"дан тортиб олган Ливерпул Юрген Клопп хоҳлагани каби ўйинда чиройли ғалаба қозонди.
"Ливерпул"нинг очколари 28 тага етган бўлса,"Тоттенхем"да 25 талигича қолди. Шу тариқа меҳмонлар мавсумдаги мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 10тадан оширолмади.

Гол: Муҳаммад Салоҳ 26. Сон 33. Р.Фирмино 90 

 

Ливерпул / Тоттенхем 2:1