Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тоза ичимлик суви танқислигига янги ечим топилди
22.10.2019 19:09,  
592

Мутахассислар ноёб технологиялар асосида сув тозалайдиган ихчам комлексларни ишлаб чиқди. Уларнинг ёрдамида узоқда жойлашган аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мумкин бўлади.

БМТ маълумотларига қараганда, дунёда икки миллиардга яқин киши тоза ичимлик сувига эга эмас.

Янги ишлаб чиқилган технология тозаланган сувни илгаригидек сувни тозалайдиган йирик станцияларга эмас, бевосита сув билан таъминлаш тармоғининг ўзи орқали етказилишига имкон яратади.

Бундай ёндашув сув тармоқларидан фойдаланиш, уларни қайта таъмирлашга, сув тозалайдиган йирик станцияларга кетадиган ҳаражатларни иқтисод қилишга ёрдам беради.

“Технологиянинг ноёблиги унинг юқори даражада заҳиравий самарадорлигидадир. У электр энергияси ва сув истеъмолини сезиларли даражада қисқартиради. Ихчамлилиги билан ҳам ажралади, хусусан, тозаловчи комплекс вандалларнинг хатти-ҳаракатларига, ҳар қандай об-ҳавога бас кела оладиган 24 квадрат метрли мобил қути ичига жойлаштирилади. Шунинг билан бирга, мослама ифлосланганликнинг турли даражаларига мослаша олиши ҳам кузатилади”, - дейди ТПУ “Тоза сув” лойиҳаси бош инженери Андрей Матвеев.

Қолаверса, инженер сўзларига қараганда, технология узоқдан назорат қилиш ва замонавий мосламалар базасида автоматлаштириш тизими билан таъминланган.

Тозалаш технологияси реагентсиз бўлиб, ҳар бир сув тозалаш станцияси муайян аҳоли пунктидаги эҳтиёжларга мослаб ишлаб чиқилади.

Барча мосламалар ягона диспетчерлик тизими остида бирлаштирилган бўлиб, улар сув ва электр энергиясининг сарфланиши бўйича кўрсаткичлар ва жиҳозларнинг ҳолати юзасидан кундалик равишда маълумот олиш имкониятини беради.

Бугунги кунда бундай станциялар Россиянинг Томск вилоятининг қатор туманларида қўлланилмоқда, шу жумладан, кескин иқлим шароитларига эга шимолий туманларда ҳам. Ҳозирда ўн минглаб киши тоза сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Oлимлар бундай сув тозалаш мосламаларини ҳар қандай мамлакатда ва ҳар қандай иқлимда қўллаш мумкинлигига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, сув танқислиги бўйича юқори кўрсаткичга эга мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 25-ўринда жойлашган. Мазкур рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа республикалари ҳам ўрин топган – 32-ўрин Қирғизистон, 51-ўрин Тожикистон ва 60-ўринда Қозоғистон. Туркманистон эса рейтингда 15-ўринни эгаллаб, минтақада суви энг кам мамлакат сифатида қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан