Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тозалаш ишлари кетаётгани учун Каъба тавоф этиладиган асосий майдон вақтинча ёпилди (фото, видео)
6.03.2020 09:35,  
837

Саудия Арабистонининг энг катта масжиди, дунё мусулмоналари энг кўп зиёрат қиладиган Маккаи мукаррамадаги Масжидул ҳаромнинг асосий майдони 5 март куни тозалаш ишлари олиб борилаётгани сабабли зиёратчилар учун вақтинчалик ёпилди.

Ҳар куни 10000 лаб зиёратчилар тавоф қиладиган Каъба атрофи бўшаб қолди. Саудия Арабистони ҳукумати бу ҳудудни коронавирусга қарши стерилизация қилмоқда.

Каъба тавоф этиладиган асосий майдонга (оқ мармар) зиёратчиларнинг кириши чекланган. Чеклов Умрага рухсат берилгунига қадар амалда бўлиши айтилмоқда. Олинган видеоларда Каъба атрофидаги биноларда ибодатлар давом этаётганини кўриш мумкин.

Масжид ёпиб қўйилгани ёки бўшаб қолгани ҳақида асоссиз хабарлар ҳам тарқалмоқда. Аммо эҳтиёт чораси сифатида байтуллоҳнинг фақатгина Каъба атрофидаги очиқ майдонида зиёратчиларнинг тўпланиши чекланган бўлиб, зиёратчилар масжидга кириб ибодат қилишлари учун тўсиқ йўқ.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсияларидан келиб чиқиб ҳамда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Саудия Арабистони ҳукумати аввал хорижликларга, кейин мамлакат фуқаролари ва доимий истиқомат қилувчи хорижликларга (резидентларга) ҳам умра амалини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 

2 март куни Саудия Арабистонида коронавируснинг дастлабки ҳолати қайд этилган эди. 5 мартга келиб, мамлакатда коронавирус юқтириб олгани аниқланганлар сони 5 кишига етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан