«Tracker»нинг 2021 йилги модели нархлари маълум қилинди

«Tracker»нинг 2021 йилги модели нархлари маълум қилинди

Ўзавтомоторс компанияси «Tracker»нинг 2021 йилги модели нархларини маълум қилди, дея хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу автомобиль моделининг LT ва Redline комплектациялари мавжуд бўлиб, уларда қуйидаги қўшимча опциялар бор:

• Led орқа габарит чироқлар;
• Чармдан руль қоплами;
• Электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи;
• Ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим;
• Эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;

«Tracker»нинг LT комплектация 232 000 000 сўмдан, Redline комплектация 240 000 000 сўмдан сотилади.