Trailblazer'ли туман ҳокими яна биттага кўпайди

Trailblazer'ли туман ҳокими яна биттага кўпайди

Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ф. Маманов Бойсун тумани ҳокимлиги балансида турган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда техник носоз бўлган Каптива-2 русумидаги хизмат автомобилини электрон аукцион орқали сотилиши ва янги хизмат машинаси олинишига эътирози йўқлигини билдиради. Бу ҳақда "davletovuz" телеграм каналида ёзмоқда.

Аммо вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг кўрсатмасига қарамасдан, Бойсун тумани А. Жўраев фармойиши билан мазкур каптива оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул Бойсун тумани прокуратурасига ўтказиб берилади. Хуллас, машина электрон аукционга қўйилмайди.

Шундай қилиб, Бойсун тумани ҳокими 2021 йил ноябрь ойида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT хизмат автомашинасини харид қилиш учун шартнома тузади. 

Ҳукумат қарорига кўра, туман ҳокимлари хизмат машиналари нархлари базавий ҳисоблашнинг 1000 бараваридан, двигатель энг юқори қуввати 2000 см3дан ошмаслиги лозим. Агар туман тоғли ҳудуд бўлса, бу қувватни 3000см3гача оширишга рухсат берилиши мумкин.  Базавий ҳисоблаш миқдорининг истисно чегараси кўрсатилмаган.