Трамп Байденни масхара қилди

Трамп Байденни масхара қилди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ОАВ вакиллари билан учрашувдаги нутқи чоғида Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ҳақида ҳазиломуз гапирди. У Байденни самолётга кўтарилаётганда қоқилиб кетгани учун масхара қилди. Бу хақда "Zamon.uz" телеграм саҳифаси хабар бермоқда.

"Мен Байден зинапоядан юқорига кўтарилаётганини кўрдим ва "Унга ютқазмадим дедим", дейди Трамп. У Байденнинг мамлакатни бошқариш қобилиятига шубҳа билан қарашини билдирди. 

Трамп яна бир бор Байденни ҳокимият тепасига олиб келган сайлов натижалари "зиддиятли" эканлигини такрорлади.