Трамп келаётган ҳафтадан АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бошланишини эълон қилди

Трамп келаётган ҳафтадан АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бошланишини эълон қилди

АҚШда коронавирусга қарши эмлаш келаётган ҳафтадан бошланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штатида тарафдорлари олдидаги нутқида эълон қилди. 

“Эмлаш келаси ҳафтадан бошланади, биз эмлашни бошлаймиз”, деб эълон қилган Трамп. Аввалроқ Moderna ҳамда Pfizer ва BioNTech компаниялари ўз вакциналарининг АҚШда қўлланиши маъқулланиши учун мутасадди идораларга ариза топширганди.

Трамп Жоржиядаги нутқи давомида демократларни президент сайловларида товламачиликлар содир этганликда навбатдаги марта айблади ва сайловлар “тоза” ўтганига ишончи комил бўлганда, аллақачон мағлубиятини тан олган бўлишини айтган. “Агар мен ютқазганимда, ўзимни мағлубиятга учраган деб тан олардим. Мен Флоридага кетиб, ҳеч нарса ҳақида қайғурмай, сайр қилиб юрган ва ўзимга “яхши ишладинг” деб айтган бўлардим. Бироқ улар (демократлар) ўғирласа, алдаса ва товламачилик қилса, мағлубиятни тан олмаслик керак”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. 

АҚШ президенти, шунингдек, демократларни АҚШда коммунизм қуришни истаётганликда айблаган. “Социализм бу одамлар учун фақат бошланиши. Сўнгра улар бу ерда бошқарувнинг коммунистик шаклини ўрнатишга уриниб кўрадилар”, деб айтган Трамп ва барча тарафдорларини Жоржиядан сенатга сайловларда Республикачилар партияси номзодларига овоз беришга чақирган. 

Айни вақтда Трамп штаби бир нечта штатларда сайловлар натижалари бўйича даъволашмоқда. Бир қатор штатлар овозларни қайта ҳисоблаб чиқиб, Трампнинг мағлубиятини ва Жо Байденнинг ғалабасини тасдиқлади. ОАВ маълумотларига кўра, Трамп жамоаси судларга даъво аризаларини топшириш ва овоз бюллетенларини қайта ҳисоблаб чиқиш учун 9 млндан кўпроқ маблағ сарфлаб бўлди.