Трамп коронавирусга чалинди

Трамп коронавирусга чалинди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва мамлакатнинг биринчи хонимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда жаноб Трамп ўз Twitter саҳифасида хабар берди. 

"Бугун кечқурун Мелания ва менинг COVID-19 тестим ижобий натижа кўрсатди. Биз карантин ва даволаниш жараёнини дарҳол бошлаймиз. Биз буни бирга енгиб ўтамиз", - дея твит қолдирди жаноб президент. 

 

Аввалроқ президентнинг маслаҳатчиси Хоуп Хиксда COVID-19 инфекцияси аниқлагани учун Трамп ва унинг рафиқаси карантинга олинган эди. 

Хикс хоним давлат раҳбарини Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден билан дебатда, шунингдек, Миннесота штатидаги сайловчилар билан учрашувда кузатиб борган.