Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп номзоди Тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ кўрилмоқда
2.02.2021 09:30,  
153

Эстониянинг Европарламентдаги депутати Яак Мадисон АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига кўрсатмоқчи.

Эстония Консерватив халқ партияси вакили бўлган сиёсатчи ўз таклифига изоҳ берар экан,  Трамп сўнгги 30 йил давомида давлат раҳбари сифатида уруш бошламаган ягона президент эканини таъкидлади.

"Унинг раҳбарлигида Яқин Шарқда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам берувчи бир қатор тинчлик битимлари имзоланди. Кўрамиз, тинчлик бўйича Нобел мукофотини ким олади", - деб ёзди Мадисон «facebook»даги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Трамп номзодини илгари сураётган ёлғиз унинг ўзи эмас. "Биз биламизки, ариза берадиганлар қанча кўп бўлса, муваффақият қозониш имкони ҳам шунча кўп бўлади", - дейди у.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Осло шаҳрида 1901 йилдан буён ҳар йили топшириб келинади. Нобел  жамғармаси низомига кўра, мукофотга турли мамлакатларнинг  парламент ва ҳукуматлари вакиллари, халқаро суд аъзолари, университет ректорлари, Норвегиянинг Нобел қўмитаси собиқ ва амалдаги маслаҳатчилари номзодини кўрсатиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан