Трампнинг собиқ меҳмонхонаси портлатилди(фото)

Трампнинг собиқ меҳмонхонаси портлатилди(фото)

Ню-Жерси штатининг Aтлантик-Сити шаҳрида AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга тегишли бўлган 39 қаватли казино ва Трумп Плаза меҳмонхонаси портлатилди. Портлаш видеоси маҳаллий nj.com порталининг YouTube'каналига жойлаштирилди.

Картинки по запросу "trump plaza"
Картинки по запросу "trump plaza"

Шаҳарнинг кўплаб аҳолиси машҳур бинонинг бузилишини кўриш учун келгани айтилмоқда.

Порталнинг таъкидлашича, муассаса 1984 йил май ойида очилган ва шаҳардаги ўнинчи казинога айланган, аммо у 2014 йилда ёпилган. Муассаса ёпилиши сабабли минглаб одамлар ишсиз қолган эди. Казино 2016 йилда фаолиятини бутунлай тўхтатгандан сўнг, унга эгалик Trump Entertainment Resorts'дан Icahn Enterprises'га ўтган эди.