Транспорт вазирлиги чартер рейслар нега қимматлигини изоҳлади

Транспорт вазирлиги чартер рейслар нега қимматлигини изоҳлади

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хориждаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида ташкил этилаётган чартер репатриация рейслари чипталари жудда қиммат нархларда сотилаётгани юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Мазкур масала таҳлил қилинганида эса бу каби хабарларни қолдираётган фуқаролар аслида айнан туроператорлар томонидан амалга оширилаётган тижорий чартер қатновларининг чипта нархлари хусусида фикр билдираётгани ойдинлашмоқда. 

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, вазирликнинг туроператорлар ва авикомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер қатновларининг Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ташкил этилаётган чартер репатриация рейсларга алоқаси йўқ. 

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан амалга оширилаётган чартер репатриация рейслари чипта нархлари энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган йўналишлар Москва – Тошкент 397 АҚШ доллари, Истанбул – Тошкент 353 - 400 АҚШ доллари, Дубай – Тошкент 366 АҚШ доллари миқдорида бир томонга реалиация қилинмоқда.

Туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер рейсларининг нисбатан қимматлиги эса қуйидаги омиллар билан боғлиқ;

- Қатнов амалга оширилаётган давлатнинг талаби билан аксарият ҳолларда парвознинг бир томонга бўш (йўловчиларсиз)амалга оширилаётгани;

- самолётларнинг ижара пули;

- йўналиш масофаси ва нечта давлатлар ҳаво кенгли ҳудудларидан учиб ўтиши;

- аэронавигацион хизматлар;

- аэропорт ер усти хизматлари ва йиғимлари;

- олиб келинган йўловчиларни аэропорт ҳудудидан меҳмонхонага транспортда етказиб қўйиш;

- меҳмонхонада карантин қоидаларига риоя этган ҳолда бўлишни назорат қилишни ташкил этиш;

- тиббий ва санитария хизмати ҳаражатлари;

- ПЗР тест синамаларини олиш қиймати ва бошқа молиявий ҳаражатлар. 

"Транспорт вазирлиги туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер рейсларининг чипта нархларини шакллантириш ва белгилаш жараёнларида иштирок этмайди", дейилади хабарда.