Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни энди планшетлар орқали расмийлаштиради

Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни энди планшетлар орқали расмийлаштиради

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Транспорт вазирлиги ходимлари томонидан замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш мақсадида янги тартибда ишлашга ўтилмоқда.

Дастлабки босқичда автомобиль ташувлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш электрон тизим ўрнатилган планшетлар орқали Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари инспекторларига бириктирилган планшетлар тақдим этилди.