Транспорт вазирлиги: Тошкентда йўловчи ташиш йўналишларида «Дамас» автомобилларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз

Транспорт вазирлиги: Тошкентда йўловчи ташиш йўналишларида «Дамас» автомобилларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Тошкент шаҳридаги баъзи автобус йўналишларининг хусусийлаштирилаётганлиги тўғрисидаги хабар ва мақолалар ҳамда ушбу ҳолат юзасидан билдирилаётган турли фикр-мулоҳазаларга жавобан расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, йўловчи ташиш йўналишларини ташувчи корхоналарга тендер орқали бириктириш – бу мазкур йўналишларнинг хусусийлаштирилганлигини англатмайди, балки бу жараён йўловчи ташиш йўналишини аниқ бир корхонага, ўрнатилган талабларга (йўналиш схемасига, ҳаракат жадвалига, оралиқ интервалларига, йўлкира тарифларига, тиббий, техник ва бошқа талабларга) қатъий риоя қилишни ҳамда ушбу талабларни бузганлик учун жавобгарликни юклаб, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини муайян муддатга бериш демакдир.

Шунингдек, хабарда келгусида йўловчи ташиш йўналишларида яна «Дамас» русумли автомобилларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам асоссиз эканлиги маълум қилинди.