Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади

Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади

Ҳужжат билан Транспорт вазирлигининг автомобиль транспорти соҳасидаги паст рентабелли давлат корхоналарини хусусий секторга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали сотиш назарда тутилмоқда.

«Электрон аукцион» электрон савдо майдонида сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди, улар учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланди:

иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда кишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;

бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш топширилди.

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.01.2022 йилдан кучга кирди.