Транспорт воситасини ижарага беришда енгилликлар берилмоқда - Расул Кушербаев

Транспорт воситасини ижарага беришда енгилликлар берилмоқда - Расул Кушербаев

Қонунчилик палатаси депутатлари Фуқаролик процессуал кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситалари электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага берилганда, ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.