Трастбанк хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион долларлик Битим имзолади

Трастбанк хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион долларлик Битим имзолади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами Трастбанк учун қўшалоқ хушхабарлар олиб келди. “Трастбанк” ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади. Қолаверса, “Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори” унвони билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, Тошкентда бўлиб ўтаётган(1-4 сенябрь) Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига етиб келган ИТБ гуруҳи таркибидаги 57 давлатнинг вазирлари ва расмийлари, қолаверса, 2 мингдан ортиқ бизнес вакиллари, экспертлар Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида йиғилди.

учрашув

Тадбир доирасида 1 сентябрь куни “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Рифатович Нормухамедов Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан учрашиб, имзоланиши кутилаётган битимни муҳокама қилди.

награда 1

Фахрий ёрлиқ "Трастбанк" ХАБ Кузатув кенгаши раиси Шарипов Тоҳир Мирахимовичга Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан тантанали равишда топширилди.

подпись

Маросим давомида “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси С.Р.Нормухамедов ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол ўртасида хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзоланди.

Ажратилган маблағ ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларни равнақи учун йўналтириши кўзда тутилган.