Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация гувоҳномалари, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатларини амал қилиш мддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қарорга биноан, 2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.
Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология қоидалари доирасида белгиланган талабларга риоя қилиш бўйича жавобгарлик сертификатлар ва гувоҳномалар расмийлаштирилган юридик шахсларга юклатилади.