Турк дунёсининг 12 йилдир давом этаётган илк адабий танловига марҳамат!

Турк дунёсининг 12 йилдир давом этаётган илк адабий танловига марҳамат!

Халқаро Турк дунёси Маданияти Ташкилоти ва Евросиё Ёзувчилар Уюшмаси томонидан Маҳмуд Кошғарий Халқаро мукофот учун танлов эълон қилади.

Танлов ўзбек, турк, қозоқ, қирғиз,  татар тилларида ёзадиган барча ижодкорлар учун очиқдир. Ҳикоялар мавзуси эркиндир.

Халқаро танловда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан, Бошқирдистон, Татаристон, Чувашистон, Хакасия, Ёқутистон, Олтой, Тува, Қрим, Гагаузия, Кавказ (қумуқ, нўғай, қорачой-болқор) ўлкаларидан, Хитой, Ироқ, Эрон, Греция, Болгария, Косово, Кипр, Македония, Руминияда яшовчи туркий халқлар вакиллари иштирок этади.

Танлов илк бор 2008 йили Маҳмуд Кошғарий таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.  

VI Халқаро Маҳмуд Кошғарий ҳикоялар танлови тақвими:

Асарларни тақдим этишда энг охирги муддат: 15 ноябр, 2020 йил.
Ғолибларнинг эълон қилиниши: 15 декабр, 2020 йил.
Совринларни топшириш: декабр, 2020.

Халқаро совринлар миқдори:

I-ўрин: 25 000 турк лираси.
II-ўрин: 20 000 турк лираси.
III-ўрин: 15 000 турк лираси.

Танлов шартлари:

1. Танловга тақдим этиладиган асарлар [email protected] элертрон манзилига e-mail орқали жўнатилади.
2. Жўнатилаётган асарлар аввал ҳеч бир ерда нашрэтилмаган ва ҳеч қандай соврин олмаган бўлиши шарт.
3. Ҳикоялар мавсузи ихтиёрийдир.
4. Кўпи билан иккита ҳикоя билан иштирок этишингиз мумкин ва матн миқдори 1000 та сўздан кам бўлмаслиги ҳамда 10 000 сўздан ошмаслиги керак.
5. Жўнатиладиган ҳикоялар остида муаллиф тахаллусидан ташқари бирор бошқа маълумот бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, танлов шартларига мос эмас деб топилади.
6. Иштирокчининг паспорт нусхаси, уй манзили (тўлиқ), таржимаи ҳоли ва тахаллуси, 1 дона фотосуратлари алоҳида-алоҳида қилиб юборилиши керак.
7. Матн компютерда 12 шрифтда ёзилган бўлиши керак.
8. Танловга келган асарлар эгаларига қайратиб берилмайди.
9. Соврин олган асарларнинг нашри Евросиё Ёзувчилар Уюшмасига оиддир.

Турк дунёсининг энг йирик адабий танловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!