Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келингани маълум қилинди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.

Қочқин ФЕТО аъзоларидан бири бўлган Гüрбüз Севилайнинг ЙПГ / ПЙД-ПКК аъзоларини Ироқ ва Суриядаги ракеталар, дронларга қарши воситалар, радар тизимлари ва термал форма каби ўқ-дорилар ва жиҳозлар билан таъминлаган. 

Туркия мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган.

Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб FEТО аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган. Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган.