Туркистонда янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Туркистонда янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказида халқаро аэропорт ва магистрал йўл қурилиши билан танишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳардан 16 км масофада жойлашган аэропорт халқаро стандартлар ва замонавий қурилиш технологиялари асосида қурилмоқда.

Туркиянинг «YDA Group» компанияси томонидан қурилаётган Туркистон халқаро аэропорти йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда 300 дан ортиқ қурувчи 102 та махсус техника қурилиш майдончасида доимий равишда ишламоқда. Аэропорт 900 гектар майдонни эгаллайди. Ҳозирда терминаллар, учиш-қўниш йўлаклари ва бошқа иншоотлар жадал қурилмоқда.

Аэропортгача борадиган йўлнинг умумий узунлиги 16,3 км. Аэропортда йилига 3 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, минтақада туризм салоҳиятини ошириш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Кўҳна шаҳарга ташриф буюрувчи туристлар сонини 2025 йилга келиб 5 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро аэропортдан ҳар икки кунда Туркистондан Маккага тўғридан-тўғри рейс очилиши режалаштирилган.