Туркия COVID-19га қарши курашиш учун Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатди

Туркия COVID-19га қарши курашиш учун Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) коронавируснинг янги тури COVID-19 пандемияга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт ходимларига тиббий ҳимоя анжомларини тақдим этди. 

Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва ТİКА Тошкент Дастури координатори Жамалеттин Туней иштирок этган хайрия тадбирида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатасига, ТİКА томонидан етказиб берилган 5 мингта ҳимоя кийимлари, тиббий ниқоблар, юз ҳимоя воситалари, қўлқоплар ва кўзойнаклардан иборат тиббий анжомлар тақдим этилди.

Маросимда сўзга чиққан элчи Сурейя Эр Туркия дунёнинг қарийб 60 давлатига тиббий ёрдам кўрсатганини таъкидлаб, Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғон ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқотида Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирганини айтиб ўтди. Шунингдек, ТİКА орқали ўзбек қардош миллатига пандемияга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшмоқчи эканликларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов Ўзбекистонга кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

“Туркиянинг бу оғир кунларда кўрсатётган ёрдами бу икки давлат ўртасидаги қардошлик муносабатлари энг юқори даражада эканидан далолатдир”-деди у.