Туркия дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бўйича бешталик давлатлар қаторига қўшилди

Туркия дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бўйича бешталик давлатлар қаторига қўшилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 151 миллион 803 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 186 мингдан зиёд киши вафот этган (02.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:09 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 808 563 янги ҳолати аниқланди.

12 870 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (03.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 14:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 152 миллион 900 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 203 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,002 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (19,557 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (14,659 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,553 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Туркия (4,849 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 53 567, Ҳиндистонда 392 488, Бразилияда 68 333, Францияда 23 986, Туркияда эса 28 817 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 28 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 011 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Олдинроқ Ўзбекистон Хитойни коронавирус аниқланганлар сони бўйича ортга қолдирди деб хабар берган эдик.