Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ҳукумати ўзбек талабалари учун грантларни икки баравар оширди
30.01.2020 14:27,  
1062

Туркия давлати Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари учун дунёдаги нуфузли олийгоҳлар қаторида бўлган Туркия олийгоҳларида грант имтиёзи билан ўқишни ўтган йилларга нисбатан бу йил 2 баробарга оширди.

Бу грант қуйидагиларни ўз ичига олади: туркча тил ўқув курси, таълим тўловлари, тураржой, ойлик стипендиялар, соғлиқ суғуртаси ва самолёт билетлари.

2020 Туркия стипендиялари учун қабуллар 2020 йил 20 февралгача www.turkiyeburslari.gov.tr сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

Аризалар бакалавриат, магистратура ва докторантура учун қабул қилинади.

Мурожаат этувчилар барча сўралган маълумотларни онлайн тарзда юклашлари керак. Шахсий равишда ёки почта орқали юборилган аризалар қабул қилинмайди.

Онлайн мурожаат тизими 8 тилда (турк, араб, инглиз, француз, рус, бошноқ, форс, испан) ишлайди.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан