Туркия жанубида 80 га яқин аҳоли пункти ўрмон ёнғинларидан зиён кўрган

Туркия жанубида 80 га яқин аҳоли пункти ўрмон ёнғинларидан зиён кўрган

Туркиянинг жанубида юз берган ўрмон ёнғинлари бешта вилоятда 78 та аҳоли пунктига зарар келтирди, деб баёнот берди мамлакат қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли.

"Ёнғинлар туфайли 2 минг 219 та фермер зиён кўрган. Албатта, зарарлар қопланади", - деди Пакдемирли журналистларга.  

Унинг маълум қилишича, ёнғинларни ўчиришда 16 самолёт, тўққизта учувчисиз бошқариладиган  дронлар, 51 та вертолёт, 960 та ёнғин ўчирувчи машина ва тахминан 5,2 минг киши иштирок этмоқда.