Туркия кинокомпанияси билан ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олинади

Туркия кинокомпанияси билан ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олинади

ЎзбекистонКинематография агентлигида Туркиянинг “Altınkesit” кинокомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ўзбек ва турк киноижодкорлари “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериалини суратга олиш истиқболлари ҳақида сўз юритди. Бўлажак сериалнинг илк лойиҳаси тақдим этилди.
Шунингдек, учрашувда томонлар янги кинолойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.