Туркия коронавирусга қарши чекловларни юмшатмоқда

Туркия коронавирусга қарши чекловларни юмшатмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған душанба куни COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши курашиш учун ўрнатилган баъзи чекловлар юмшатилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Anadolu.

Комендантлик соати энди душанбадан шанбагача 22:00 дан 5:00 гача амал қилади. Якшанба кунлари бутун кун давомида тўлиқ блокировка амалга оширилади.

Кафе ва ресторанлар ташриф буюрувчиларни соат 7:00 дан 21:00 гача қабул қилиши мумкин, етказиб бериш соат 00:00 гача ишлаши мумкин. Шунингдек, душанбадан шанбагача соат 7:00 дан 21:00 гача спорт заллари ва кўнгилочар боғлар ишлайди.

Тўй маросимлари эпидемиологик талаблар бажарилиши шарти билан очиқ ҳавода ҳам, уйда ҳам ўтказилиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 5,24 миллиондан зиёд коронавирус инфекцияси қайд этилган, 47,5 мингдан ортиқ одам вафот этган. Мамлакат бу баҳорда COVID-19 билан касалланишнинг катта ўсишини кўрди. Aпрел ойининг энг юқори чўққисида кунига 60 мингдан ортиқ коронавирус касаллиги аниқланди.