Туркия ўрмон ёнғинларини деярли ўчириб бўлди

Туркия ўрмон ёнғинларини деярли ўчириб бўлди

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоглу мамлакатдаги барча ўрмон ёнғинлари деярли ўчириб бўлингани ҳақида баёнот берди, дейилади NTV телеканали хабарида.

Вазирнинг айтишича, Ибради туманидагидан ташқари, барча ўрмон ёнғинлари бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, қарийб бир ярим ҳафтадирки, Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда, туристик зоналар, хусусан, машҳур Анталия катта зарар кўрди, меҳмонхоналардан юзлаб сайёҳларни кўчиришга тўғри келди.

Ёнғинлар 28 июль куни Туркия жанубида бошланганди. Ёнғин кенг тарқаши сабабчилари сифатида кучли шамол ва ўт қўювчилар кўрсатилган.