Туркия Ўзбекистонга COVID-19 вакцинаси ва дори-дармонлар етказиб беради

Туркия Ўзбекистонга COVID-19 вакцинаси ва дори-дармонлар етказиб беради

 Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битим имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19'га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси номидан битимни мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия Республикаси номидан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолади.

Вакциналар ва дориларнинг мазкур партияси Туркия томонидан Ўзбекистонга дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборилмоқда.