Туркия президенти туркияликлардан коинотга учган биринчи одам аёл бўлиши ташаббусини билдирди

Туркия президенти туркияликлардан коинотга учган биринчи одам аёл бўлиши ташаббусини билдирди

Туркиянинг коинотга парвоз қилувчи илк космонавти аёл киши бўлиши мумкин.

 “Президент Режеп Таййип Эрдоған бунга хайрихоҳ муносабатда”, деб аниқлик киритган мамлакат саноат вазири Мустафа Варанк.

 “Anadolu”нинг ёзишича, Варанк: “Президент туркияликлардан коинотга учган биринчи одам аёл киши бўлишини истайди. Биз энг муносиб кишини танлаймиз”, деб қўшимча қилган. 

Унга кўра, Туркия технология тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, космик иқтисод имкониятларининг янги уфқларини очмоқчи. 

Мамлакат Космик агентлиги тегишли дастурни ишлаб чиққан. Аввалроқ Туркия 2023 йилда ўз космик кемасини коинотга учириши маълум қилинганди.