Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Aмреев бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мутасаддилар Туркий тилли мамлакатларда футболни ривожлантириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш, футбол ҳакамларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ва федерациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинганлиги ҳақида ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Туркий Кенгаш бош котиби Багдад Aмреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Миллий ҳамда турли ёш тоифалардаги футбол терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд эканлигини билдириб, бундай беллашувлар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкин эканлигини айтиб ўтган.
Шунингдек, Багдад Aмреев Туркия Суперкубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Туркий Кенгаш музокаралар олиб борилиши ҳамда ташкилот ҳомийлигида мазкур баҳсни юртимизда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини берганлиги маълум қилинди.
Равшан Эрматов ташриф ва самимий суҳбат учун Туркий Кенгаш бош котибига миннатдорчилик изҳор этди ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси юқорида тилга олинган таклифлар юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирган.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Туркия Суперкубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
10.02.2021 08:34,
342
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
25.09.2023 15:08,
8
Ўзбекистон
21.09.2023 15:33,
2
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан