Туркия шарқидаги Бингол вилоятида 5,2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси хабар берди.
Киги округида маҳаллий вақт билан 21:28 да зилзила қайд этилди.
Ҳозирча жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.