Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда комендантлик соати жорий этилди.
1.01.2021 09:39,  
430

31 декабр соат 21:00дан 1 январ соат 10:00гача Туркиядаги барча шаҳарларнинг марказий кўча ва майдонларига чиқиш тақиқланади.  

Туркияда 4 январгача комендантлик соати жорий этилди. Ушбу чеклов тўғрисида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 14 декабрда маълум қилганди.


Туркия президентининг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида "31 декабр соат 21:00дан 4 январ соат 5:00гача комендантлик соати амал қилади".
Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакилининг айтишича, комендантлик соати хорижлик туристларга тааллуқли эмас.  
Аммо 30 декабр куни Туркия ички ишлар вазирлиги хорижлик туристларга ҳам тааллуқли чекловларни эълон қилди. Унга кўра, 31 декабр соат 21:00дан 1 январ соат 10:00гача Туркиядаги барча шаҳарларнинг марказий кўча ва майдонларига чиқиш тақиқланади.  
Бундан ташқари, 31 декабрдан 4 январгача меҳмонхоналарда ҳар қандай оммавий кўнгилочар тадбирлар ўтказиш мумкин эмас.  
Туркияда коронавирус илк марта 10 мартда аниқланганди. Ҳозирга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 2,2, миллионга яқинлашган, 20,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Manba.Kun.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан