Туркияда коронавирус юқтирганлар сони бир кунда уч баравар ошиб кетди

Туркияда коронавирус юқтирганлар сони бир кунда уч баравар ошиб кетди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа душанба куни ёзган твитида 16 март ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони бир суткада 18 тадан 47 нафарга етганини маълум қилди.

Унинг айтишича, 29 та янги ҳолат АҚШ, Яқин Шарқ ва Европадан келганларда қайд этилди.

"Коронавирус юқтирганларнинг уч нафари Саудия Арабистонидан - Умра сафаридан қайтган. Хориждан вирус ташиш хавфи юқорилигича қолмоқда", деб ёзди Кожа.