Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 1000 га яқинлашди

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 1000 га яқинлашди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа мамлакатда коронавирусни юқтириб олганлар сони 947 кишига етганини маълум қилди. У бу ҳақда ўз Твиттерида ёзди.

"Оғриганлар сони 947 кишига етди. 12 нафар қари беморларимиз вафот этди", деб ёзди Кожа.

Унинг қўшимча қилишича, Туркияда коронавирусдан вафот этганлар умумий сони 21 кишига етди.

Мавзуга доир: Туркияда 65 ёшдан ошганларнинг уйдан ташқарига чиқиши тақиқланди