Туркияда NF-5 қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Туркияда NF-5 қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Sabah газетасининг ёзишича, чоршанба куни NF-5 жанговар самолёти ўқув машқини бажараётганда қулаб тушган. Таъкидланишича, самолётни Турк юлдузлари учувчилар гуруҳи вакиллари бошқарган.

Кейинроқ самолёт қулаганини Туркия мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ушбу фожиа туфайли ҳалок бўлган учувчи оиласи аъзоларига, Туркия қуролли кучларига ҳамда халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.