Uzbekistan Airways раисига ўринбосар сифатида туркиялик мутахассис танланди

Uzbekistan Airways раисига ўринбосар сифатида туркиялик мутахассис танланди

Туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая Uzbekistan Airways бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларда кўрсатилган дея хабар бермоқда "Дарё" нашри.

Мазкур тайинлов қарори компания акциядорларининг 18 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида бир овоздан тасдиқланган.

Орхан Сиврикая Босфор университетини тамомлаган. Туркия, Европа ва Шимолий Америкада турли лавозимда фаолият юритган. Жумладан, Turkish Airlines вице-президенти бўлган.

2017 йилнинг ноябрь ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси бўлган. Авиакомпанияни ривожлантириш стратегияси, жадвалларни оптималлаштириш, самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва бошқаларни ишлаб чиқишда иштирок этган.