Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон ҳукумати фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи. Бунинг сабаби нима?
15.11.2019 17:29,  
3998

“Валюта олиб чиқиб кетадиган сайёҳлар” оқимини камайтириш мақсадида Туркманистон миграция хизмати ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият банки фуқароларга Ўзбекистонга чиқиш учун янги чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий turkmen.news нашри хабар бермоқда.

Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Гўрўғли кўчаси, 50А-уй пойтахт таксичилари учун “қайноқ” йўналишларидан бири. Чунки бу ерда Ўзбекистон элчихонаси жойлашган.

Туркман нашри маълумотларига кўра, шу йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида Туркманистондан 233 мингдан ортиқ фуқаро мамлакатимизга ташриф буюрган.

Ташриф буюрувчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистондан маиший истеъмол товарларини харид қилиш ва маҳаллий банкоматлардан нақд пул олиш.

Тонгги 7 да элчихонага кириш учун 250 нафар киши навбатга ёзилган. Бу навбат элчихона ташқарисида маҳаллий “тадбиркорлар” томонидан ташкил қилинган. 40-50 манат (таҳминан $ 2,5) эвазига рўйхатда 150 ўриндан 5 ўринга “кўчириб қўйишади”.

Туркманлар одатда Ўзбекистонга валюта айирбошлаш учун келишади. Туркман банклари дебет карталарини Ўзбекистонга олиб келишади ва нақд долларга айирбошлашади. Чунки Туркманистонда долларнинг расмий курси 3,5 манат. Бозорда эса 1$нинг нархи 19 манатгача кўтарилган.

Ташқи иқтисодий фаолият банки халқаро картадаги долларни мажбурий тарзда расмий курсда манатга алмаштиради. Аҳоли эса расмий ва бозор курси орасидаги фарқдан ютиш учун Ўзбекистонга келади. Энг кўп келувчилар Лебап ва Дашогуз вилоятларидан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан